Қизиқ! Федерико Вальверде Испания Суперкубогидаги қизил карточкаси учун атиги 1та ўйинга дисквалификация қилинди
16 янв 2020 11:42
Янгиликлар
Қизиқ! Федерико Вальверде Испания Суперкубогидаги қизил карточкаси учун атиги 1та ўйинга дисквалификация қилинди
"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде 1та ўйинга дисквалификация қилинди.
21 ёшли хавбек Испания Суперкубоги финали доирасидаги "Атлетико"га (0:0, 4:1 пенальтилар сериясида) қарши ўйинда қизил карточка олган эди.
Ўйиннинг қўшимча вақтларида футболчи сўнгги умид илинжида дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган Альваро Моратанинг оёғидан тепиб йиқитган эди.
Аксарият вазиятларда ўйинчи қизил карточка олса, кейинги ўйинни ўтказиб юборади. Вальверденинг фоли эса ўйинда ҳисоб очилмаслигини таъминлади. Аммо, Вальвердега ортиқча жазо берилмади ва у фақатгина Ла Лиганинг 20-тури доирасидаги "Севилья"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Вальверде қизил карточка олди ва ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар