"Қизилқум" Воҳид Шодиев, Йованович, Бойдуллаев ва Жасур Ҳасановга қизиқмоқда
12 июл 2016 11:48
Янгиликлар
"Қизилқум" Воҳид Шодиев, Йованович, Бойдуллаев ва Жасур Ҳасановга қизиқмоқда
Навоийнинг "Қизилқум" клуби иккинчи давра олдидан таркибни сезиларли даражада кучайтирмоқчи.
"Қизилқум" бугундан Тошкентда йиғинни бошлади. Олдинроқ маълум қилинганидек Ҳамза Каримов жамоа ихтиёрига келиб қўшилди. Раҳбарият бир қатор футболчиларга таклиф билан чиққан. Бу ҳақда "Футбол Экспресс" газетаси хабар берди.
Жумладан Малайзия чемпионатида ўйнаб қайтган Воҳид Шодиев, "Андижон" ҳужумчиси Неманья Йованович, "Насаф" ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллаев ва "Локомотив" ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов билан музокаралар олиб борилмоқда. Агар барчаси яхши кечса бу футболчилар иккинчи даврани "Қизилқум"да бошлашади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Фикрлар