

Бу йилги мавсумни муваффақиятсиз ўтказаётган "Қизилқум" сафини россиялик ҳимоячи Олег Толмасов тарк этди. Футболчи 2023 йил Суперлигада 9та учрашувда майдонга тушганди.
Олег Толмасов навоийликлар таркибига 2020 йилда келиб қўшилганди. Шу вақтгача у жамоа билан Суперлигада 63та ўйинда иштирок этди ва 2та гол урди. Ўзбекистон кубогида 4та ўйинда, 1та тўп киритди.



