

Айни пайтда Ҳамиджон Актамов бошчилигида навоийликлар навбатдаги баҳсга пухта ҳозирлик кўришмоқда. Кунига икки маҳалда уюштирилаётган машғулотларда «Қизилқум» вакилларининг барчаси фаоли иштирок этишяпти.
Машғулотларни мураббийлар Юрий Лукин, Акмал Холиқовлар олиб боришмоқда. Дуравозабонлар билан эса Бахтимурод Хайриддинов шуғулланяпти. Муҳими, жамоа аъзоларининг кайфияти аъло даражада.
Режага кўра, кончилар 7 май куни Қаршига етиб боришади.



