UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  1 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0 16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  3 16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  4 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  2 15:15Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди  2 14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  2 14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  4 13:55Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади  12 13:29U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар  5 13:07Кавани бутсаларини михга илди  20 12:40"Қўқон-1912" қисқа муддатли таътилга чиқди  2 12:16Уоткинс: "Эмери — тактик даҳо"  6 11:48Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди"  0 11:21Каннаваро Ўзбекистон МТЖ футболчисининг ўйинини стадиондан томоша қилди  10

“Қизилқум” – “Локомотив” учрашуви олдидан расмийлар иштирокида учрашув ўтказилди Янгиликлар

“Қизилқум” – “Локомотив” учрашуви олдидан расмийлар иштирокида учрашув ўтказилди

Бугундан Ўзбекистон Суперлигаси старт олади.

Турни “Қизилқум” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасидаги беллашув очиб беради.  

Барча жабҳада янгилик ҳамда ўзгаришларга интилаётган ЎзПФЛ бу йилдан эътиборан Суперлига учрашувлари олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида ўйинолди митинглари ҳам ўтказишни йўлга қўйди.  Бугун “Қизилқум” ва “Локомотив” жамоаси мураббийлари,  администратор ҳамда матбуот котиблари иштирокида митинг ўтказилди.  Унда ўйин давомида ва унинг атрофида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар таништирилди ва муҳокама қилинди.

Митинг якунида жамоалар бугунги ўйинни қандай либосда ўтказишларига ойдинлик киритилди.  Унга кўра, “Локомотив” баҳсни қизил-оқ-оқ лисбода ўтказадиган бўлди.  Жамоамиз дарвозабони тўлиқ қора рангдаги формада майдонга чиқади.  “Қизилқум” эса кўк-кўк-кўк рангдаги формада ўйнайдиган бўлди.  Мезбон жамоа дарвозабони кулранг либосда ўйинга чиқади.

Таъкидлаб ўтамиз,  “Қизилқум” – “Локомотив” қарама-қаршилиги соат 18: 00да бошланади.  Ўйин Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика