

"Қизилқум" матбуот хизмати хабарга жавобан раддия эълон қилди. Унда шундай дейилади:
"Бугун Сhampionat.asia сайтида "Эшитдик-да" рукни остида "Суперлигада навбатдаги истеъфо юз беради" сарлавҳала хабар эълон қилинди.
Унга кўра, "Қизилқум" жамоасида мураббий ўзгариши эртага АГМК билан бўладиган ўйин жамоа бош мураббийи Никола Лазаревич учун сўнггиси бўлиши мумкинлиги ҳақида айтилган.
"Қизилқум" ПФК раҳбарияти шуни маълум қиладики, бу борадаги хабарлар асосга эга эмас.
Сербиялик мутахассис жамоа билан йил якунига қадар келишувга эга ва мураббий шартномаси якунига қадар жамода фаолиятини давом эттиради".



