UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  0 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  1 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  4 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11

"Қизилқум" карантиндан сўнг кетма-кет тўртта ўйинда ютқазган ягона клуб Янгиликлар

"Қизилқум" карантиндан сўнг кетма-кет тўртта ўйинда ютқазган ягона клуб

Coca Cola Суперлигасида 7-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Уч ойлик танаффусдан сўнг яна рестарт олган миллий чемпионатимизда ҳозирча тўрт тур учрашувлари ўтказилди. Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига карантиндан сўнг ҳеч омад кулиб боқмаяпти. 

Жамоада бош мураббий ўзгарган бўлишига қарамай, "Қизилқум" охирги 4 учрашувнинг барчасида имкониятни бой берди. Бунинг устига навоийликлар бирорта тўп кирита олишмади. "Қизилқум" ўз майдонида АГМК ва "Пахтакор", сафарда эса "Қўқон-1912" ва "Локомотив" билан кечган баҳсларда мағлуб бўлди.

Охирги тўрт ўйинда тўплар нисбати 0-10 кўриниш олди. Бундан кўриниб турибдики, Тачмурад Агамурадов шогирдлари учун ҳеч бир баҳс осон ўтмаяпти. "Локомотив"га қарши баҳсдан сўнг туркманистонлик мураббий август ойида очиладиган ёзги транфсерлар пайтида 7-8 футболчи жамоа билан хайрлашишини айтиб ўтди. Кўрамиз, биринчи даврадан сўнг "Қизилқум"да қандай ўзгаришлар бўлар экан.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика