

Суперлиганинг янги мавсумига ҳозирлик кўраётган "қоплонлар" бугун “Чиғатой” спорт базасида тест-синовларини топширишди.
Тестни ЎФАнинг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими ходимлари Собиржон Пирназаров ҳамда Ойбек Икромов қабул қилишди. Футболчилар 30 метрга югуриш, узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш, Yо-Yо тест синовлари бўйича нормативлар топширишди.






