"Қизилқум" бош мураббийи соғлиғидаги муаммолар туфайли Сербияга кетди. Клубга вақтинчалик мураббий тайинланди

Sherzod Nurmatov
7 апр 2025
"Қизилқум" жамоасини вақтинчалик Акмал Холиқов бошқаради.

Клуб бу ҳақда Лигага маълум қилди. 

Маълумотда айтилишича, клуб бош мураббийи сифатида рўйхатдан ўтказилган Никола Лазаревич соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб даволаниш учун Сербияга жўнаб кетган. Шундан келиб чиқиб, ёрдамчи мураббий Акмал Холиқов вақтинча бош мураббий вазифасини бажаради.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz