UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Адама Траоре: "Менда "Реал"га ўтишда муаммоалар бўлмайди"  3 18:30ЕЧЛ. Ҳафта рамзий жамоаси эълон қилинди  5 18:13"Ал Садд" етакчиси уч ойга сафдан чиқди  1 18:09"Ювентус" Погба учун 50-60 миллиондан ташқари яна бир ўйинчиси ҳам қўшиб бермоқчи  2 18:03"Бунёдкор" назорат учрашувида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  8 17:58"Ал Айн" бош мураббийи: "Биз шокдамиз"  7 17:43Карикатура: "Аталанта" "Жузеппе Меацца"да "Валенсия"ни мағлубиятга учратди  4 17:22"Челси" етакчиларидан бири "Бавария" ва "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  3 17:08Ана холос. ПСЖ президенти жиноий ҳуқуқбузарликда айбланмоқда  10 17:03Ўзбекистон U-19 терма жамоаси аъзоси Иброҳимҳалил Йўлдошев: “Кучли жамоалар билан ўйинларда ўзимиз учун тажриба орттирдик”  5 16:56Лионель Месси: "Роналду - йиртқич ҳужумчи"  28 16:56Превью. “Спартак” – “Пахтакор”  10 16:42"Леганес" бош директори: "Брэйтуэйт борасида музокара ўтказишни истамагандик. Клубга катта зарар етказилди"  7 16:33Португалия терма жамоаси ўйинчиси Ухань клуби билан шартнома имзолади  11 16:31Ўзбекистон МТЖ машғулоти ҳамда Вадим Aбрамовнинг фикрлари  7

Қирғизистон – Мьянма: Ўйиндан олдинги матбуот анжумани Янгиликлар

Қирғизистон – Мьянма: Ўйиндан олдинги матбуот анжумани

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Қирғизистон - Мьянма учрашувидан олдин иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Қирғизистон бош мураббийи Александр Крестинин, Мьянма устози Миодраг Радулович, футболчилар – Валерий Кичин ва Зо Мин Тун журналистлар саволларига жавоб беришди.

Миодраг Радулович, Мьянма терма жамоаси бош мураббийи:


«Қирғизистонга келганимга 4 йил бўлибди (изоҳ – Миодраг Радулович 2016 йил октябрь ойида Ливан устози сифатида Қирғизистонга келган). Сизнинг мамлакатингиздан яхши хотиралар қолган, халқингиз меҳмондўст, стадионга ажойиб мухлислар келишади. Мьянма ҳозир ривожланиш даврини бошдан кечирмоқда. Бу саралаш босқичига Suzuki Сup-2020 мусобақасига тайёргарлик сифатида қараяпмиз. Мақсадим айнан шу мусобақага яхши тайёргарлик кўриш. Қирғизистон билан ўйин – биз учун катта тажриба. Умид қиламанки, мухлислар ўйиндан завқ олишади.

Қирғизистон қандай ўйнашини жуда яхши биламан. Жамоанинг Осиё Кубогидаги иштирокини кузатдим. Футболчилар ўзларидан яхши таассурот қолдиришди, балки омад етишмагандир. Жамоа – кучли, шу боис эртага бизни оғир ўйин кутмоқда. Аммо мен реалистман ва ўз жамоам имкониятларини тўғри баҳолаяпман".


Александр Крестинин, Қирғизистон бош мураббийи:

«Жамоа эртанги баҳсни кутмоқда. Ҳа, биз саралашни у қадар яхши бошлай олмадик, аммо бу энди тарих, уни ўзгартириб бўлмайди. Эртага мусобақа жадвалидаги ҳолатни яхшилаш учун боримизни берамиз. Ўз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Барчаси жойида. Терма жамоага бугунги кундаги энг кучли ва энг тайёр футболчиларни чақирганмиз.

Ҳозирги Мьянма терма жамоаси – Осиё Кубоги саралашида ўйнаган жамоадан тубдан фарқ қилади, уларда янги мураббий бор, унинг талаблари умуман бошқача. Терма жамоа анча ёшарди, ўйин услуби ҳам ўзгарди".

Валерий Кичин, Қирғизистон футболчиси:

«Эртага мухлисларни хафа қилмаслик учун боримизни берамиз, ўз уйимизда ўйнаймиз шу боис ғалабадан бошқаси қониқтирмайди».

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 саралаши ва Осиё Кубоги-2023 саралаши доирасидаги Қирғизистон – Мьянма учрашуви 10 октябрь куни Бишкекдаги Долон Омурзаков номидаги стадионда бўлиб ўтади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг