UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  0 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  22 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  9 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  13 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  5 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8

Қирғизистон бош мураббийи Амиржан Муканов: "Бугун нимани истаган бўлсак барчасини кўрдик" Янгиликлар

Қирғизистон бош мураббийи Амиржан Муканов: "Бугун нимани истаган бўлсак барчасини кўрдик"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ўртоқлик учрашувида Қирғизистонга қарши тўп тепди.

Ушбу баҳсдан сўнг рақиб жамоа бош мураббийи Амиржан Муканов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда яхши ўйин гувоҳига айландик. Биз учун мазкур баҳс ўзига ҳос фойдали бўлди деб ўйлайман. Ўзбекистон каби кучли рақиблар билан ўйинлар ҳар доим қийин кечган. Тенг курашлар остида кечди, вазиятлар кўп бўлди. Нимани истаган бўлсак бугун барчасини кўрдик.

Терма жамоада таркиб борасида ўзгаришларга қўл урмоқдамиз. Айни пайтда таркибдаги аксарият футзалчилар ёш ва иқтидорли. Мазкур йиғинга бир нечта легионерларимизни таклиф қила олмадик. Барқарорликка эришишимиз учун бу камлик қилади. Янада кўпроқ ишлашимиз керак. Кўпроқ ўртоқлик учрашувларида иштирок этиб тажриба тўплаб борамиз. Айтганимдек легионерлар кела олишмади, етакчи футзалчиларимизда эса жароҳат бор. Ёшлар Ўзбекистонга қарши ўйинда ёмон таассурот қолдирмади",- дейди Амиржан Муканов.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика