Қирғиз Республикаси терма жамоаси асосий ҳужумчиси бир ойга сафдан чиқди

Omonjon To`xtamirzayev
11 фев 2025
Қирғиз Республикаси терма жамоаси ва Эроннинг "Истиқлол" клуби ҳужумчиси Жоэль Кожо жароҳат сабаб камида 4 ҳафтага сафдан чиқди.

Бу ҳақида АЗИЯ-СПОРТ телеграм канали хабар бермоқда. 

Кожо Эрон чемпионати доирасидаги "Мес Рафсанжан"га қарши баҳсда жароҳат олган (0:0).

"Ўйиндан кейин форвард махсус тиббий кўрикдан ўтган. Унинг натижалари эса Жоэль Кожо тиззаости мушакларидаги муаммо туфайли камида 4 ҳафта майдонга туша олмаслигини кўрсатди. Айнан тўрт ҳафтадан кейин биз унинг жисмоний ҳолатини қайта текширувдан ўтказамиз. У тўлиқ тайёр бўлганидан кейингина жамоавий машғулотларга қайтади, - деди Эрон клуби шифокори.

Натижада, Жоэль Кожо Элит Осиё Чемпионлар Лигасида Қатарнинг "Ал Райян" клубига қарши муҳим ўйинда ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси 20 март санасига белгиланган.



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia