

"Қайрат" 23 сентябрь куни соат 17:00 да бошланадиган "Реал"га қарши ўйин учун чипталар сотуви бошланганини эълон қилди.
Чипталар нархи 30 000 (тахминан 700 минг сўм)дан 250 000 тенгегача (тахминан 5 млн 750 минг сўм – таҳр.) бўлади.
Шу билан бирга, чеклов мавжуд: бир киши, паспорт маълумотларини кўрсатган ҳолда, иккитадан кўп бўлмаган чипта сотиб олиши мумкин. Ушбу қарор оммавий харидларнинг олдини олишга ва олиб сотарлар фаолиятини бартараф этишга қаратилган.
Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади



