

Шайҳ Жасим бин Ҳамад Ал Тони инглиз клубини сотиб олишга тайёр, аммо ортиқча пул тўламоқчи эмас. Бундан ташқари, ўтган ҳафта унинг отаси Ҳамад "ушбу инвестиция ёқмаётганлиги" ҳақида гапирганди.
Жасим харид учун 4,5 миллиард фунт таклиф қилмоқда. Глейзерлар эса МЮ камида 6 миллиард туради деб ҳисоблашади.
Жасимга аввал бошқа клубларни ҳам таклиф қилишган. Бироқ, у фақат МЮни сотиб олишга қизиқади. У клубнинг 100 фоиз акцияларига эгалик қилиш истагида.



