

"Алкоголь – бизнинг маданиятимизга ёт нарса, лекин уни маълум жойлардан харид қилиш мумкин бўлади.
Биз бу тизимни 2019 йил клублар ўртасидаги ЖЧда синовдан ўтказдик – мухлислар бундай нуқталарда фаол. Алкоголь фан-зоналарда муомалада бўлади, у ерда томошабинлар мусиқа тинглаб, ўйиндан завқ олишлари мумкин.
Фақатгина пиво сотиладими? Фан-зоналарда нималар бўлишининг якуний варианти ҳозирча йўқ. Бу ерда бир нарсани тушуниш зарур, Қатарда алкоголь маҳсулотлари бўлади – уларни барлардан ва меҳмонхона ресторанларидан харид қилиш мумкин", – деди Ал-Наими.




