Қатарда Яқин Шарқдаги можаро туфайли барча футбол турнирлари тўхтатилди

Alisher Ostonov
1 мар 2026, 17:54
Қатар футбол ассоциацияси Яқин Шарқдаги можаро туфайли мамлакат ҳудудидаги барча мусобақаларни тўхтатди.

28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши қўшма ҳарбий операция бошлади. Эрон Ислом Республикаси Исроил, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Қувайт ва Баҳрайндаги Америка ҳарбий базалари ва бошқа объектларга зарбалар билан жавоб қайтарди.

"Қатар футбол ассоциацияси барча турнирлар, мусобақалар ва ўйинлар тўхтатилганини эълон қилади. Қоида дарҳол ва кейинги огоҳлантиришгача кучга киради.

Қайта тиклаш саналари кейинроқ Ассоциациянинг расмий каналлари орқали эълон қилинади.

Парвардигордан юртимизни асрашини, унга янада хавфсизлик ва фаровонлик ато этишини сўраб қоламиз”, — дейилади ташкилот хабарида.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: qfa.qa