

Бош мураббий мазкур йиғинга 34 нафар футболчини таклиф этди. Йиғин 12 июнда бошланиб 3 июлга қадар давом этади. Жамоадаги барча карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда машғулот олиб боради. Йиғиндан кўзланган мақсад, жамоани кузда бўлиб ўтадиган расмий ўйинларга пухта тайёрлаш.
Қатар термаси устози Феликс Санчес таклиф этган футболчилар орасида Карим Будаиф, Исмоил Муҳаммад, Алмуаз Али, Саад Ал Шиб, Абдулкарим Ҳассан, Ҳассан Ал Ҳайдос, Акрам Афиф каби машҳурлар бор.



