

Меҳмонлар сафида ҳамюртларимиз Санжар Шоаҳмедов ва Темурхўжа Абдухолиқов асосий таркибда майдонга тушишди. Баҳснинг 15-дақиқасида мезбонлар вакили, жаҳон футболи юлдузи Хави гол уриб ҳисобни очди. Кейинги дақиқадаёқ Санжар Шоаҳмедов ҳисобни тенглаштириб қўйди. Баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.
Абдухолиқов учрашувда тўлиқ ўйнаган бўлса, Санжар 83-дақиқада алмаштирилди.
"Ал Сайлия" 28 очко билан 8-ўринда бормоқда.
Қатар Юлдузлар лигаси. Мусобақа жадвали
"Ал Садд" - "Ал Сайлия" 2:2
Голлар: Хави 15, Бунеджа 83 пенальти - САНЖАР ШОАҲМЕДОВ 16, Лазар 71
Четлатиш: Хаддаф 81 ("Ал Сайлия")




