Қатар олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди
10 апр 2024 12:45
Янгиликлар
Қатар олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди
Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатардаги U-23 Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Бугун вакилларимиз БАА йиғини доирасида Хитой билан назорат учрашувида майдонга тушади. Бу учрашув қитъа турнири олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Учрашув томонларнинг келишувига мувофиқ ёпиқ эшиклар ортида бўлади.
Назорат учрашуви.
Хитой - Ўзбекистон
10 апрель|20:00
"Жебел Али" майдони, Дубай
Маълумот учун, Ўзбекистон Қатардаги Осиё Кубогида иштирокини 17 апрель куни Малайзияга қарши тўқнашув билан бошлайди.
Ўхшаш янгиликлар
03:48
Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди" 14
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар