Қатар бош мураббийи: "Футболчиларга Ўзбекистонга қарши баҳсда бор кучлари билан ўйнаш кераклигини уқтирдик"
05 сен 2016 16:43
Янгиликлар
Қатар бош мураббийи: "Футболчиларга Ўзбекистонга қарши баҳсда бор кучлари билан ўйнаш кераклигини уқтирдик"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан баҳсдан сўнг, Қатар миллий жамоаси Жанубий Кореа, Сурия ва Хитой миллий терма жамоаларига қарши майдонга чиқади.
Қатар мураббийи, Ҳосе Каррено кечаги машғулотдан сўнг Қатар футбол ассоциациаси расмий сайтига интервю берди:
"Футболчиларга Эрондан қабул қилинган аламли мағлубиятни унитишларини ва Ўзбекистонга қарши баҳсда бор кучлари билан ўйнаш кераклигини уқтирдик. Таркиб билан боғлиқ ҳеч қандай муаммолар йўқ. Футболчиларнинг ҳеч бири жароҳатланмаган. Ҳар бир ўйинчидан Ўзбекистон билан бўладиган ўйинда фойдаланишимиз мумкин. Шу ўринда, мухлислардан бевосита стадиондан туриб ўз миллий жамоаларини қўллаб-қувватлашларини сўраган бўлардим. Чунки, муҳлислар ўйинчиларимизнинг руҳиятини кўтаришдаги асосий омилдир”.
Эслатиб ўтамиз, Қатар миллий терма жамоаси Жаҳон Чемпонати-2018 сўнгги саралаш босқичида Эронга қарши баҳсда, ўйиннинг қўшиб берилган дақиқаларида Ризо Ғучанажжот ва Алиризо Жаҳонбаҳш томонидан урилган голлар эвазига Озодий стадионида мағлубиятга учраганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар