UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  0 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди! Янгиликлар

Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!

Олимпия ўйинларининг футбол мусобақасида ғаройиб ҳолат юз берди.

Парижда ўтказилаётган Олимпия ўйинлари футбол мусобақаси биринчи турида Аргентина ва Марокаш термалари ўртасидаги ўйинда ғаройиб ишлар юз берди. Аввалроқ, Аргентина 90+16 дақиқадаги голи эвазига мағлубиятдан қутилиб қолгани ҳақида хабар бергандик. Якунда эса Аргентина мағлуб бўлди. Қандай қилиб?

Гап шундаки, Аргентина 90+16 дақиқадаги голини ургандан сўнг, ҳакам бу голни текшириш учун ВАРга мурожаат қилиши керак эди. Бироқ, голдан кейин марокашлик бир неча мухлислар майдонга тушиб кетишади ва тартибсизлик келтириб чиқаришади. Буни кўрган ҳакам эса жамоаларни майдондан олиб чиқиб кетишга қарор қилади. Ўйин эса шу жойида тўхтатилади. Барча мухлислардан стадионни тарк этиш сўралади. 

Учрашув тўхтатилганидан икки соат ўтиб, ҳакам жамоаларни майдонга қайтаради ва ВАР орқали голни текшириб, ўша захотиёқ голни бекор қилади. Жамоалар майдонда уч дақиқа ўйнаганларидан сўнг ҳакам финал ҳуштагини чалади. Якунда эса Марокаш ғалаба қозонди.

Якуний ҳисоб – 1:2

Аргентина U-23 – Марокаш U-23 1:2 

Голлар: 0:1 – 45+2 Раҳими, 0:2 – 51, пенальти Раҳими, 1:2 – 68 Симеоне

Аргентина U-23 – Рульи, Гарсия (Эчеверри, 84), Отаменди, Ди Чезаре, Солер (Амионе, 69), Альмада, Сенон (Симеоне, 54), Медина, Эссе (Фернандес, 69), Альварес, Бельтран (Гондоу, 69).

Марокаш U-23 – Мохамеди, Хакими, Эль-Аззузи (Накач, 80), Боукамир, Эль-Уахди, Бен-Сегир (Кешта, 80), Таргаллин, Эль-Ханнус (Бушуари, 90), Ричардсон, Ахомаш (Эззальзули, 59), Раими.

Огоҳлантиришлар: Ахомаш (39), Эль-Ханнус (45+3), Эль-Уахди (61), Раҳими (70), Таргаллин (87), Фернандес (88), Мохамеди (89), Ди Чезаре (90+9).


Марокаш бўш стадионда ғалабани нишонламоқда:


Аргентина урган голда офсайд бўлган:

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика