

Россия раҳбари вертолётдан туриб “Ростов Арена” ва бошқа объектларни кузатди, дея хабар бермоқда РФ президенти расмий сайти.
Шунингдек, путин Ростов вилояти губернатори Василий Голубевнинг ЖЧ тайёргарлик жараёни ва ушбу вилоятдаги спорт инфраструктурасини ривожлантириш юзасидан ҳисоботини тинглади.
Маълум бўлишича, ушбу регионда ЖЧга тайёргарлик ишлари амалда тўлиқ тугалланган. 45 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган "Ростов-Арена"нинг қурилиши ўтган йилнинг 17 декабрида ниҳоясига етказилган.



