UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Лига 1. “Лион” йирик ғалабаси билан 32-турни якунлаб берди (+жадвал)  0 02:00Ла Лига. Меҳмонда дуранг ўйнаган “Атлетико” пешқадамликка қайтди (+жадвал)  13 01:50А Серия. “Аталанта” голларга бой баҳсда “Фиорентина”ни мағлуб этди  0 01:30Сон: “Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз”  1 01:00АПЛ. Ляказеттнинг дубли “Арсенал”га сафардаги йирик ғалабани келтирди  6 00:05Olamsport: Ўзбек спортчиларидан кетма-кет Олимпиада лицензиялари, UFC турнири натижалари ва бошқа хабарлар  0 23:40Моуринью антирекорд қайд этди  4 23:10Ла Лига. “Бетис” – “Атлетико”. Фекир, Коке ва Феликс асосий таркибда  9 22:58А Серия. “Рома” – “Болонья” баҳси тақдирини ягона гол ҳал этди  1 22:50Лига 1. Бен Йеддернинг дубли “Монако”га йирик ғалаба келтирди  0 22:35Экстракласса. “Легия” сафарда нурсиз дуранг ўйнади, Яхшибоев эса …  3 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Тоттенхэм"ни иродали ҳисобда мағлуб қилиб, реванш олди  94 22:18АПЛ. “Шеффилд Юнайтед” – “Арсенал”. Асосий таркиблар  2 22:02Бекзод Қодирқулов: "Файсал Траоре тикланиш жараёнида"  1 21:59Даврон Файзиев: "Футбол шахмат ёки шашка эмас"  6

“Пул унумли эмас, кўп пул унумли” – Шота Арвеладзе “Пахтакор”ни нега тарк этди? Янгиликлар

“Пул унумли эмас, кўп пул унумли” – Шота Арвеладзе “Пахтакор”ни нега тарк этди?

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби сўнгги йилларда ўзбек футболининг халқаро майдондаги ягона тамсилчисига айланди.

“Шерлар”да ҳаммаси яхши кетаётгандек эди. Бироқ, “Пахтакор” учун омадли ўтган 2020 йилги футбол мавсумидан кейин жамоа устози Шота Арвеладзе кутилмаганда клубни тарк этди.

Бу кетишнинг сабабларини ҳеч қайси томон очиқлагани йўқ. Энг қизиғи, “Пактакор” клуби матбуот хизмати орадан деярли 2 ой ўтган бўлса-да ҳалигача Шотанинг кетгани ҳақида расмий хабар чиқармади (15 январь куни П. Хюистра жамоа бош мураббийига айлангани маълум қилинди). Ўзбекистондаги қисқа муддатлик фаолияти давомида самимийлиги билан мухлислар ва футбол жамоатчилиги қалбини забт этишга улгурган мутахассиснинг кейинги фаолияти барчамиз учун қизиқ, албатта.

Грузиялик мутахассис Тошкент клубида 2017 йилнинг 23 июнидан 2020 йилнинг охирига қадар фаолият юритди. У ортда қолган вақт ичида Ўзбекистон чемпионатида қийин кунларни бошдан кечираётган “шерлар”ни Осиёнинг энг рақобатбардош жамоаларидан бирига айлантиришни уддалади. У “Пахтакор” футболчиларини 124 учрашувга бошлаб чиқди ва улардан 90 тасида майдонни бошини тик тутган ҳолда тарк этди (18 дуранг, 16 мағлубият. Тўплар нисбати: 289-90).

Бу муддат давомида Арвеладзенинг мураббийлик салоҳиятига шубҳа билан қараганлар етарлича бўлди. Ҳозир у қайд этган натижалар ўртада ва ҳамма ўзича таҳлил қилиши мумкин...

Сўнгги кунларда Шота Арвеладзенинг шахсиятига қиздим ва амин бўлдимки, у бизга кўринганидан анча катта “фигура” экан. Биласизми, турк футболининг жонкуяр ишқибозлари доимий равишда Шотанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини “ёндиришади”. Улар орасида “Қосимпошо” ва “Трабзонспор” мухлислари салмоқлидир. Унинг ўзи ҳам Трабзон жамоаси раҳбарияти таклиф билан чиққани ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, “Пахтакор”да ишлаб юрган кезлари унга Осиёнинг бир қанча жамоалари “жозибали” таклифлар юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Энг қизиғи, турк телеканаллари Шотага пул тўлаб, ток-шоуларга олиб чиқади. 




У бир неча бор спортга ихтисослашган телеканалларнинг футбол ўйинлари бўйича доимий экспертга айланиш тўғрисидаги таклифларини рад қилишга улгурган экан. 

Аввалроқ Арчил Арвеладзе “fanatik” порталига берган интервьюсида “Трабзонспор”га қайтиш ҳақидаги саволга Шотанинг мураббийликдан танаффус олмоқчилиги, шундан кейин ўйлаб кўриши мумкинлигини айтган эди. Аммо, катта эҳтимол билан ака-ука Туркияда узоқ муддат қолишмаса керак. Шота бу мавзуда шундай деган: “Истанбул – ажойиб шаҳар. Бу ерда фақат яшаш керак, ишлаш эмас”. 

Мутахассиснинг Туркияда қолмаслигининг асосий сабаби эса Осиё жамоаларининг нисбатан жозибалироқ таклифлар билан мурожаат қилаётганидир. Шотанинг яна шундай гапи бор: “Пул муҳим эмас, кўп пул муҳим”.


Бевосита унинг кейинги манзилига тўхталадиган бўлсак, яна ҳикоянинг бошига қайтишимизга тўғри келади. Шота “Пахтакор”ни нима сабабдан тарк этди? 

Унинг ўзи асосий мақсади Осиё Чемпионлар Лигаси эканлигини бир неча бор таъкидлаган эди. Эшитишимга қараганда, 2020 йилги мавсум якунига етганидан кейин ушбу масала яна бир бор кўтарилган. Шота каттароқ даврада келаси мавсум учун жамоа бюджети катталаштирилса, Чемпионлар Лигасини ютишини айтади, аммо унинг сўрови шунчаки жавобсиз қолдирилади. 

Мутахассис ушбу ҳолатдан хафа бўлади ва Тошкентни тарк этишга қарор қилади. Аммо, “Пахтакор”да Арвеладзенинг қайтишини кутаётганлар ҳам йўқ эмас. Миш-мишларга қараганда, яқинда Алишер Усмонов грузиялик мутахассис билан суҳбатлашган. Агар янги мавсумда “шерлар”нинг ишлари юришмаса, катта эҳтимол билан Шота яна эски ўрнига қайтади. 

Арвеладзе жамоа футболчилари билан хайрлашаётганида кўз ёшларини тийиб туролмагани унинг ўзи ҳам клубга боғланиб қолганининг аломати бўлса керак. Воқеалар ривожини эса биргаликда кузатамиз...

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +53   

Фикрлар

+13   
26 фев 19:33:10
Nasaf1111
Пахтакор олдин хам чемпионлар лигасида гурухдан чиккан, узбекистондаги кучли клублардаги яхши уйинчиларни тортиб олиб бошка клубларни кучсизлантиришга харакат килди, олиб келган лигеонарлари хам узини курсатгани йук, Безерра хам узини курсатгани йук, Насафни уйинчиларига тармашдику, Дердиюкни пулига камида 3 та яхши лигионер олиб келса буларди, Пахтакорга 3 йилда кам пул кетмади, канча пуллар бесамар сарфланиб кайтанга совурилиб кетди, Арвеладзе кул остидаги бирорта уйинда кескин бурилиш килганлигини курганим йук!!!!
+13   
26 фев 18:24:40
x.i.xaitov5055@gmail.com
Ўзи МТЖга Абрамовни эмас, Арвеладзени қўйиш керак эди.
+13   
26 фев 18:09:46
Mirishkor T 24 s/z
Shota tugri aytkan. 2 ta legonir olib kelinsa kubikni olardik
+12   
26 фев 19:05:00
Sd3311
Розикул бердиевга коил шунча уйинчиларини шота оволса хам насаф барибир кучлилигича колди шотани салохиятини бизни андижонга тренер болганда билардик бу таркиб бн бундан пастрок натижа курсатиш мураббий сузига нолойик болиб колади Пахтакор га узимиздан уйинчи олинганидан кура нармални легионер олиб келинганда еди чемпионлар лигасини ютармидик четди тренерларига хам пул сарифлагандан кура кучли легионер олиш керак
+12   
26 фев 18:58:12
Мирзаев А.
ТУШУНМИЙМАН,
ШОТА ЎЗБЕКИСТОН ГА, ПАХТАКОР ГА НИМА БЕРДИ?
ҚАНАҚА ЕВРОПА ҲАВОСИ?
ЕВРОПАНИ ЕЛИ ҲАМ КЕЛМАДИКУ, НИМА ПАХТАКОР ОЧЛДА ШУ ЭТАПГА ОЛДИН ЧИҚМАГАНМИДИ?
ПАХТАКОРГА РЎЗИҚУЛНИ ҚЎЙИНГЛАР ВА ШОТАГА БЕРИЛГАН ШАРОИТНИ ҚИЛИБ БЕРИНГЛАР НАТИЖА КАМ БЎЛМИЙДИ АММО КАМРОҚ ОЙЛИК ТЎЛАНАДИ.
ЎЙИН ЖОЗИБАСИ ҲАМ КАМ БЎЛМИЙДИ
+11   
26 фев 18:34:53
Ali Rahmon
Шотани уринда Рузикул булганида шу состав билан утган йили хеч булмаганида финалга чикарди Шотадан кура Рузикул кучли ШАХСИЙ ФИКРИМ
+11   
26 фев 18:18:13
AzamAkooo
Alloh hohlasa Alisher usmonov Wotani qaytaradi paxtakor ochlni oladi davrani kengroq oling paxtakor muhlislari bizaga yarashvuradi olga otami PAXTAKORI
+10   
26 фев 18:18:24
F12
Juda biz bob murabbiy edi. Obro'si ham bor, yosh, izlanuvchan. Chempionlar ligasida ham horijlik jurnalistlar talqiniga kora eng yaxshi murabbiy boldi.
+10   
26 фев 18:13:53
Nurdiyor Hoshimov
Aytgandim Shotani boy bersak kop narsani boy beramiz deb...Juda kuchli va bizbop murabbiy edi.....Paxtakor ni uzoq tanaffusdan keyin yuqori pik nuqtasiga olib chiqdi.Bir ikki mavsumda osiyoni olishi deyarli aniq edi....Lekin biz doimo shundaymiz kuchli murabbiy ga zormiz uni topganimizda qadrlamaymiz Shotani togrisi UZB ni kelajakdagi murabbiyi sifatida korayotgan edimmmm
+9   
26 фев 18:47:33
Марфуша, Ғам-ғуссага не ҳожат)
Шота Европа футболи одами эди. Унинг тактикалари, фаласафаси, дунёқараши ва ҳаттоки ички кечинмалари ҳам кўҳна қитъа билан боғлиқ бўлган. Шота ўзбек футболига Европа футболи шукуҳини олиб кира олди ва қайсидир маънода сингдирди ҳам, аммо биз ўша Шота берган катта "тажрибани" ўзимиз учун олиб қола олдикми? Масалани моҳияти нима биласизми? У чет эллик мураббий эди, унинг вазифаси жамоасини натижа билан таъминлаш ва бу унинг чизгилари билан боғлиқ албатта. Бизга ўша чизгилар керак. Шота кетди... Биз ўша чизгиларни қоғозга тушира олдикми? Ва ўша чизгиларни келажакда дастури амал қилиб фойдаланиш учун қобилятимиз ва малакамиз етадими. Мана сизга катта сўроқли масала...
+9   
26 фев 18:23:07
Allison
Shota Sababli Futbolimza azgina bosayam Oldinga qadam tashadi Buni tan osegam omasegam Shota ozbek futboliga nimadur berb keti mani fikrm bu Shota pahtakordan ketkandan kegin ichki muxit bizlibdi Jasur abduraimov bn Piter Ortasida Nizo Keb Ciqan Klub raxbarlari Piteri Jamoada Olib qogan Jasur abduraimov bn Hayrlawgan Jamoani kop oyincliragi Piter Yoqmasakan Bu gapi Pahtakorda Oynidgan Futbolchini ozidan eshtim
+8   
26 фев 19:41:41
Fanat Barca
Шунча пул ва хохлаган уйичиларини йигиб Осиёда натижа НОЛЬ.Жасур Абдураимов хам худди шу натижаларни такрорлаши аник эди.
+8   
26 фев 19:38:08
FK Barselona
Tan olaylik bu tarkib b n paxtakor murabbiysiz ham bundan ortiq uyin qilolmaydi bu murabbiyga hech qanaqa ustunlik tomon kurinmadi kuchamdagi umuman futbolga qiziqmaydigan Abduraim aka ham Uzbekiston chempioni qilolardi
+8   
26 фев 18:23:54
Forever Gunner
Шотани енг катта хатоси Тиаго Безеррани олиб кололмагани. У таркибда боганда уткан йил бемалол ОЧЛни оларди
+7   
26 фев 21:29:07
GOLfutGOL
Bu videoyu üç dört ay önce izlemiştim evet garçaktan çok komik Şota afendi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика