ПСЖ украиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо...

Alisher Ostonov
3 июн 2025
ПСЖ "Борнмут"нинг украиналик ҳимоячиси Илья Забарний билан шартнома имзолаши мумкин.

Душанба куни парижликларнинг спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Луиш Кампуш Илья Забарний трансфери бўйича таклиф бериш мақсадида Англияга йўл олган.

22 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси ғолиблари сафига ўтиш истагида ва бунга розилик берган, аммо "Борнмут" раҳбарияти уни сотмоқчи эмас.

Забарний бу мавсумда АПЛда 36та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: RMC Sport