UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30Испания кубоги. "Барселона" ярим финалда "Атлетико"ни доғда қолдирди. Финалда "Эл класико" кўрамиз!  43 02:00Италия кубоги. "Милан" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида муроса кўчасини танлашди  5 01:55АПЛ. Мерсисайд дербисида "Ливерпуль" ғалаба қозонди   2 01:35АПЛ. "Ман Сити" "Лестер"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  122 00:45"Арсенал" Нико Уильямснинг агенти билан музокараларни бошлади  0 00:15"Пахтакор" бор аламини "Машъал"дан олди  12 23:52Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"  3 23:32Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик"  3 22:25Гвардиола кейинги мавсумдан А Серия клубини бошқариши мумкин  4 21:59Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиришга яқин  2 21:27Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  78 20:32Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди  6 19:00Ўзбекистон Кубоги. Бугунги баҳслар ғолиблари пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 17:51Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди  46 17:22DAZN Франция Лига 1 чемпионати ўйинларини кўрсатиш бўйича шартномани бекор қилмоқчи  0

ПСЖ собиқ футболчиси: "Бензема "Олтин тўп"га лойиқ. Месси ва Роналду қариди" Янгиликлар

ПСЖ собиқ футболчиси: "Бензема "Олтин тўп"га лойиқ. Месси ва Роналду қариди"

ПСЖ собиқ ярим ҳимоячиси Жером Ротен "Олтин тўп" бу йил "Реал" ва Франция термаси ҳужумчиси Карим Бенземага топширилиши кераклигини айтди.

"Карим "Олтин тўп"ни қўлга киритиши мумкин. Кимдир совринлар ҳақида гапириши мумкин. Бу муҳим жиҳатлардан бири холос, лекин индивидуал ҳаракатларни ҳам унутмаслик лозим, футболчи маҳорати, атрофдагиларга ижобий таъсир кўрсата олиш, фэйр-плей ва бошқалар. Етакчиликни қўлга олиш, атрофдагиларга ижобий таъсир кўрсата олишда ва фэйр-плейда Бенземага тенг келадиган футболчилар жуда кам.

Бу йил у аввалгилардан кўра кучлироқ, нозик дид билан ва техник томондан ҳам юқори савияда ўйин кўрсатмоқда. Мисол учун унинг яқинда Миллатлар Лигасида Бельгия ва Испания термалари дарвозасига урган голларини олайлик. У статистика бўйича ҳам энг яхшилардан, янги мавсумда эса бутун Европада энг яхши "тўққизлик". Шунчаки унда бу йил Евро ёки Чемпионлар Лигаси соврини йўқ. Бироқ Бензема ЕЧЛни қўлга киритган мавсумларида ҳам бу қадар яхши ўйнамаганди. Криштиану Роналду "Реал"дан кетгач, Карим ўзининг янги қирраларини кашф этиб, янги даражага чиқа олди.

"Олтин тўп"ни ўз статистикаси сабаб қўлга киритган футболчилар бўлган-ку. Криштиану Роналду – улардан бири. У жуда ажойиб эди.

Месси иқтидорлироқ, маҳоратлироқ. Аммо бу икки "маҳлуқ" қариб қолди, улар кўп нарсани бошдан ўтказишди, аммо ҳозир улар "Олтин тўп" учун курашда иштирок этмаяпти. Совринни Бенземага беринг, у бунга лойиқ", – деди Ротен.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика