

ПСЖ Гуйе учун 25 миллион евро таклиф қилди. Ушбу трансфер катта эҳтимол билан шу ҳафтада амалга ошади. Бу ҳақда L’Equipe нашри маълумот берди. Музокара жараёнида парижликларга таниқли агент Пини Захави ёрдам бермоқда.
Маълум бўлишича, "Эвертон" клуби 29 ёшли Гуйенинг трансферидан 30-35 миллион евро ишлаб олишни хоҳламоқда.
Идрисса 2016 йилдан бошлаб "иричсилар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва 84та учрашувда майдонга тушган сенегаллик таянч ярим ҳимоячи 3 марта гол уришга эришган.



