

Парижликлар келаси ёзда "Ливерпуль" билан меҳнат битими якунига етадиган мисрликка ҳафтасига 500 минг евро миқдорида уч мавсумлик келишув таклиф қилишга тайёр. Англия гранди босслари форвардга 100 минг евродан кам маош билан икки йиллик шартнома таклиф қилмоқда.
Муҳаммад Салаҳ жорий мавсум "Ливерпуль" таркибида 26та ўйинда 20та гол ва 17та ассист қайд этди.



