

Маълумотларга кўра, клубдагилар футболчининг биринчи мавсумидаги ўйинидан кўнгли тўлмаган ва у билан хайрлашишга тайёр эдилар.
ПСЖ вакиллари футбол агенти Жорже Мендешдан унга қизиқиш билдираётган Хитой клуби ҳақида сўрашган.
Аргентиналик фаолиятини Хитойда давом эттиришни истамади ва ПСЖ унга нисбатан ҳурматсизлик қилди деб ҳисоблади.
Жорий мавсумда Ди Мария барча турнирларда Париж клуби сафида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 10 та голли пас берди.



