ПСЖ президенти Неймарнинг Кавани билан муносабати ва унинг "Реал"га ўтиши ҳақида фикр билдирди

Aslanov Jasurbek
28 янв 2018
ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи жамоа ҳужумчилари Неймар ва Эдинсон Кавани ўртасидаги муносабат ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди.

Ўтган йилнинг кузида футболчилар майдонда пенальти талашиб қолган эди.

"Неймар ва Кавани ўртасидаги муносабатлар жуда яхши, аммо журналистлар йўқ жойдан муаммо қидиришмоқда. Биз жамоага ва ўйинларга эътибор қаратишимиз керак.

"Реал"? Неймар ва унинг оиласи билан суҳбатлашдим, у Парижда жуда бахтли. Неймар мавсум охирида жамоани тарк этмайди" - дейид Ал-Хелайфи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca