ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади

Khoja
27 авг 2025
"Манчестер Сити" ва ПСЖ Жанлуиджи Доннарумма бўйича келиша олмаяпти.

Англия клуби дарвозабон учун 15 миллион евро таклиф қилди. Бироқ Париж жамоаси ушбу таклифни қабул қилмади. ПСЖ ўз дарвозабонини 25-30 миллион евро атрофида сотишни мақсад қилган. 

Бироқ "шаҳарликлар" бундай суммани беришни хоҳлашмаяпти. 

Ҳозирча музокаралар давом этмоқда. Агар ПСЖ "Ман Сити" билан келиша олмаса, Доннаруммани бошқа жамоага сотиб юборади.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru