

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхел ди Мария эътироф этилди. Аргентиналик футболчи ўйинда 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ди Мариянинг ЕЧЛдаги голли узатмалари сони 27 тага етди. Қайд этиш жоиз, 2003/04 йилги мавсумдан бери ундан кўпроқ ассистни амалга ошириш фақат Криштиану Ронаалду ва Лео Мессиларга насиб этган.



