

Журналист Санти Аунанинг хабарига кўра, парижликларнинг янги спорт директори Луиш Кампуш ўйинчи билан хайрлашишга тайёр.
Париж клуби Франция терма жамоаси ўйинчиси учун камида 50 млн евро олмоқчи. Музокаралар ҳали бошланмади.
Кимпембе ўтган мавсум барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.


