

Парижликлар устози Кристоф Гальтье футболчи товонида қаттиқ оғриқ ҳис қилаётгани ва бу мавсум бошқа майдонга туша олмаслигини маълум қилди. Кейинроқ клуб футболчида товон пайлари узилганини хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, Кимпембе худди шундай жароҳати сабаб ноябрь ойидан буён жамоага ёрдам бера олмаётган ва яқинда сафга қайтганди.



