ПСЖ Кейлор Навас билан шартномани бекор қилиши мумкин

Alisher
29 авг 2022
ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас трансфер ойнаси сўнггига қадар клубдан кетиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, футболчининг агенти Жорже Мендеш парижликлар раҳбарияти билан шартномани эрта бекор қилиш шартларини муҳокама қилди.

35 ёшли дарвозабоннинг клуб билан келишуви 2024 йилга қадар мўлжалланган. Навас ПСЖдан 1,5 йиллик маошини олмоқчи.

Навас ўтган мавсум ПСЖ либосида 26та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 24та тўп олиб чиқди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira