ПСЖ кетаётган Жижининг ўрнига бошқа Жижини олиб келмоқчи

Mirjalol Normatov
19 июн 2019
ПСЖ "Милан" дарвозабони Жанлуижжи Доннарумма билан шартнома имзолашга ҳаракат қилмоқда.

"Mediaset" хабарига кўра, парижликлар спорт директори Леонардо дарвозабонга йилига 8 миллион евро маош таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ жамоани тарк этган Жанлуижжи Буффоннинг кетишини эълон қилганди. Доннарумма ПСЖда айнан Буффоннинг ўрнини эгаллаши мумкин.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mediaset