ПСЖ футболчиси Англияда ишлаш учун рухсат олди

Aslanov Jasurbek
30 авг 2017, 17:32
ПСЖ ҳимоячиси Серж Орье "Тоттенхэм" ўтишга яқин турибди.

29 август куни Британия ҳукумати 24 ёшли футболчига иш визасини бериши ҳал бўлиши керак эди. Орьега Англия ҳудудига кириш таъқиқланганди. Бунга 2016 йилда у Париждаги полициячига ҳужум қилгани сабаб бўлган.

Маълумотларга кўра, ивуарлик футболчи ишлашга рухсат олди. Олдинроқ Орье тиббий кўрикдан ўтди, трансфер 23 млн. фунтга амалга ошган.

Агар Орье Англияда ишлашга рухсат ололмаганида, ПСЖ уни "Барселона" ёки "Ювентус"га сотиши мумкин эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports