

Унга кўра, ПСЖ ҳужумчиси Пабло Сарабия бугун “Вулверхэмптон” билан шартнома имзолайди.
Яқин вақт давомида Сарабия янги жамоаси базаисда тиббий кўрикдан ўтади. 30 ёшли футболчи жорий мавсум парижликлар либосида 19 баҳсда қатнашиб, бирорта ҳам самарали натижа кўрсата олмади. Испаниялик форвард ЖЧ-2022'да Марокашга қарши бой берилган ўйинда бир неча дақиқа ҳаракат қилганди.
Шунингдек, “бўрилар” шу ҳафтанинг ўзида яна бир футболчининг трансферини эълон қилмоқда. “Фламенго” ярим ҳимоячиси Жоау Гомес “Вулвз” аъзосига айланиши кутилмоқда.



