ПСЖ бош мураббийи ғалати сабаб билан ойлигининг ярмидан воз кечишга тайёр

Khoja
27 сен 2024, 10:21
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике журналистлар билан мулоқот қилмаслик учун маошининг яримидан воз кечишга тайёрлигини айтди.

«Жамоа билан шартнома имолаганингизда, ОАВ билан мулоқот қилишга мажбурсиз. 

Хаёлимга бир фикр келди: Агар сиз менга қоғозга имзо қўйишим кераклигини айтсангиз, унга кўра маошимнинг 50 фоизини бераман, эвазига матбуот анжуманларида журналистлар билан мулоқот қилишим шарт бўлмаса, уни имзолайман», — деди парижликлар устози.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru