

"L’Équipe" хабарига кўра, клублар ўртасида музокаралар бошланган. Томонлар тўғри йўналиш танлашган ва икки клуб ҳам Люканинг трансферига ишончи комил бўлиб турибди. Футболчининг ўзи ҳам Париж клуби билан келишиб олган. "Бавария" яна бир йиллик шартномаси қолган футболчисининг кетишидан 35-40 млн евро миқдорида маблағ ишлаб олади.
Ўтган мавсумда марказий ҳимоячи "Бавария" таркибида 11 ўйин ўтказди. Унинг сўнгги ўйини 2022 йил 22 ноябрь куни Франция - Австралия ўйини бўлган ва у ўшанда жиддий жароҳат олиб, мавсумни ўртасидаёқ якунлаб қўйганди.



