

Бу ҳақда "Footmercato" хабар бермоқда.
Манбага кўра, 23 ёшли ҳимоячининг фазилатлари парижликлар маслаҳатчиси Луиш Кампушга манзур келмоқда.
Тодибо "Ницца"да 2021 йилнинг ёзидан буён тўп тепади. Франциялик футболчи бунгача "Барселона"га тегишли эди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 38 та ўйин ўтказди.



