UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  0 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди Янгиликлар

ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди

Унинг маоши бир неча баравар ошади.

"Пари Сен-Жермен" Жоау Невеш билан шартномани узайтириш ниятида. Клуб бу мавсумдаги ўсишини юқори баҳолаяпти.

"Le Parisien" ахборотига кўра, 21 ёшли ярим ҳимоячи 2030 йилгача амал қиладиган янги шартномага имзо чекади.

Португалиялик хавбек Парижга "Бенфика"дан 65 млн евро эвазига келган ва атиги бир мавсум ичида унинг бозор қиймати деярли икки бараварга ошган. CIES Football Observatory’нинг январь ойидаги рейтингига кўра, португалиялик юлдуз ҳозир 130 млн еврога баҳоланмоқда — бу уни дунёдаги энг қиммат ўйинчилар орасида 8-ўринга, марказий ярим ҳимоячилар ичида эса 1-ўринга қўяди.

Невеш ўтган мавсум ПСЖ ярим ҳимоясида асосий фигура сифатида ўзини кўрсатди. Эътиборли жиҳати, Чемпионлар Лигаси финалининг старт таркибида у асосий футболчилар орасидаги энг кам маош олувчи инсон бўлган.

Янги шартнома шу номутаносибликни бартараф қилади — энди унинг молиявий шартлари жамоадаги роли ва ўйиндаги самарадорлигига мос бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика