UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   0 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  16 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  17

Про лиганинг трансфер ойнасидаги эътиборли ўтишлари Янгиликлар

Про лиганинг трансфер ойнасидаги эътиборли ўтишлари

Ўзбекистонда трансфер ойнаси якунланди.

Про лига жамоалари ҳам имкониятларидан келиб чиққан ҳолда таркибни кучайтирди. Қуйида энг саралари билан таништирамиз.

Зафар Полвонов

Йўналиш: АГМКдан - "Андижон"га

АГМК клубида асосан захира ўриндиғида қолиб кетаётган ҳужумчи трансфер ойнасининг сўнгги кунларида жамоасини алмаштиришга қарор қилди. Футболчи ўз олдига Суперлигага қайтишни астойдил мақсад қилган “Андижон” клубига кўчиб ўтди. Виктор Кумиков мавсумни қолган қисми олдидан яна бир ҳужумчини жамоага таклиф қилди. Бу орқали таркибни сезирарли даражада кучайтириб олди.

Муҳаммад Исаев

Йўналиш: "Истиқлол"дан - "Янгиер"га

Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоаси билан Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этган Муҳаммад Исаев эндиликда Про лигада тўп тепади. Футболчи “Янгиер-қурувчи” сафини  тўлдирди. Кўпчилик уни яна Суперлиганинг бирорта жамоасида кўриниш беришини кутишганди. Бироқ у мавсум якунига қадар фаолиятини Про лигада давом эттиришга қарор қилди. 

Темур Исмаилов

Йўналиш: "Динамо"дан - "Бухоро"га 

Мавсумни Самарқанднинг “Динамо” клубида бошлаган футболчи давралар оралиғида “Бухоро”га ўтди. Аслида у самарқандликлар сардори сифатида майдонга тушиб келаётганди. Кейинчалик захирада қолиб кетаётгани натижасида, давралар оралиғида Ҳаким Фузайлов жамоасига келиб қўшилди. “Бухоро” ёзги трансфер ойнаси вақтида таркибни сезирарли даражада кучайтирди. Клуб Суперлига йўлланмаси учун жиддий курашга қўшилиши кундек равшан. 

Суҳроб Бердиев

Йўналиш: "Янгиер"дан - "Андижон"га

Фаолияти давомида Суперлигада ўйнаб келган Суҳроб Бердиев жароҳатидан кейин бироз спорт формасини йўқотгани рост гап. Шу сабаб бўлса керак, футболчи мавсум бошида “Янгиер-қурувчи” либосини кийди. Бу жамоада бирин-кетин голлар уриб, жамоа етакчисига айланди. Ёзги трансфер вақтида эса “Андижон”дан тушган таклифга розилик билдирди ва клуб билан шартнома имзолади. 

Қаҳрамон Баҳодиров

Йўналиш: "Янгиер"дан - "Турон"га

Про лига пешқадами “Турон” ҳам ёзги трансфер ойнасидан унумли  фойданиб, уч нафар янги ижрочини қўшиб олди. Жумладан, таркибга тажрибали қанот ҳимоячиси Қаҳрамон Баҳодиров билан ҳам шартнома имзолади. Баҳодиров ҳам мавсумни “Янгиер-қурувчи” клубида бошлаган ва жамоа сардори эди. Футболчи биринчи даврадан кейин, янгиерликлар билан хайрлашди ва “Турон” сафини тўлдирди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика