UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   0 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  11 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

"Про-лигада "Локомотив"га қарши бошқалар икки карра кучлироқ тайёргарлик кўради, чунки..." — Денис Коростиченко мавсумга тайёргарлик, жамоага янги келганлар ва Жасур Жалолиддинов ҳақида Янгиликлар

"Про-лигада "Локомотив"га қарши бошқалар икки карра кучлироқ тайёргарлик кўради, чунки..." — Денис Коростиченко мавсумга тайёргарлик, жамоага янги келганлар ва Жасур Жалолиддинов ҳақида

Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош мураббийи Денис Коростиченко "Championat.Asia" сайтига берган интервью берди.

Унда мураббий мавсумга тайёргарлик жараёни, Суперлигага йўл олиш учун курашадиган рақиблар, Жасур Жалолиддиновнинг “Олимпик”га йўл олиши ҳамда жамоага янги келган футболчилар ҳақида фикр билдирди.


- Янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида...

- Янги мавсумга тайёргарлигимиз режа асосида кетмоқда. Жамоадаги кайфияти яхши, шароитлар аъло даражада. Майдонда шуғулланамиз, спорт залида жисмоний тарафдан ишлаймиз. Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда. Олдимизда назорат учрашувлари бисёр, деярли ҳар куни ўйин ўтказамиз. Рақибларимиз ҳар хил, яъни мамлакатлар, ўйин схемалари, услублари турлича, бундан хурсандман. Биз аллақачон бешта ўйин ўтказишга улгурдик, яна учта учрашув режалаштирилган. Бу биз учун фойдали, чунки биз ўз ўйинимизни йўлга қўйиб олдик, ҳозир турли чизиқларда қайси ўйинчилар энг яхши жуфтлик бўла олишини аниқлаяпмиз.

- Таркибда ёшлар пайдо бўлиши мумкинми?

- Кимгадир ўтган мавсум имкон берилган, кимдир эндигина базага ташриф буюряпти. Йиғинда улар билан яқинроқ танишишимиз ҳамда уларни амалда синаб кўришимиз мумкин. Умуман олганда, барчаси яхши.

- Янги легионерлар ҳақида нима дея оласиз?

- Қишда қайси футболчи билан шартнома имзолаган бўлсак, барчаси жонбозлик кўрсатди. Рустам Соиров иккита гол уришга эришди, Шиме Жужуль ҳам гол уришга муваффақ бўлди ва ўзини яхши томонлама кўрсатди. Умид қиламанки, янги мавсумда у ҳужумда асосий кучга айланади. Иван Соловьёв яхши формада, Боян Найдёнов эса дастлабки ўйиндан сўнг енгил жароҳат олган. Катта эҳтимол билан у йиғин доирасида майдонга тушади. Лекин унинг илк ўйин ва машғулотлардаги ҳаракатларини кўргач, шуни айтишим мумкинки, ушбу футболчи биз учун яхши харид бўлди, у ҳимоя зонамизни кучайтиради.

- Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив"дан "Олимпик"га ўтиши қай тарзда содир бўлди?

- Биз Жасур клубни тарк этишини англаб етгандик. У Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг муҳим футболчиси, жамоа сардори, шу боис унга мунтазам ўйин амалиёти зарур. Жалолиддиновнинг Олимпиадага 100 фоиз тайёр бўлиши муҳим. Кутилганидек, у Тимур Кападзе қўл остидаги “Олимпик”га йўл олди. Албатта, биз Жасурнинг клубда қолишини истардик. Бундай футболчилар ҳар доим ва ҳар қандай жамоага керак. Лекин келаси мавсумни Про-лигада ўтказамиз, Жасур эса Суперлигада ўйнаши керак.

- Суперлигага чиқиш учун курашда “Локомотив”нинг асосий рақиби қайси жамоа бўлади?

- Про-лигада бизга осон бўлмайди, ушбу лигада барча жамоа курашувчан. Қолаверса, “Локомотив” мазкур лигада Тошкентнинг ягона клуби саналади. Эҳтимол, бизга қарши ҳар бир жамоа икки карра кучлироқ тайёргарлик кўриши мумкин, лекин биз бунга тайёр бўлишимиз керак. Ўйлашимча, Суперлигага йўл олиш учун "Динамо" билан кураш олиб борамиз. “Машъал” ва “Қўқон-1912” каби жамоаларни ҳам эсдан чиқармаслик лозим.




Николай Егоричев суҳбатлашди

Оқил Абдубарноев таржимаси

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика