UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  0 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  0 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  3 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  11 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  18 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  2 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  2 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  15 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  7

Превью. "Локомотив" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Навбаҳор"

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган)
3 август 2016. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

“Навбаҳор” ҳамда “Локомотив” олий лигада жами 23 бора тўқнаш келишган. “Локомотив” 12 марта, “лочинлар” 7 марта ғолиб чиққан, 4та баҳсда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Локомотив” фойдасига 38:34ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинларда “Локо” 40, “Навбаҳор” 25 очкони қўлга киритишган.

“Навбаҳор”нинг “Локомотив” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:2. “Темирйўлчилар”нинг ўзаро ўйинларда наманганликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 5:1.

Биринчи даврада Наманганда ўтган баҳсда томошабинлар 5та голнинг гувоҳи бўлишган.  Олександр Пишур ва Мўйдин Мамазулумов мезбонлар сафида, Сардор Мирзаев (2та) ва Санжар Шоаҳмедов эса меҳмонлар таркибида гол уришган – 2:3.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:

01.07.2015 «Локомотив» - «Навбаҳор» 5:1
04.08.2014 «Локомотив» - «Навбаҳор» 2:0
03.11.2013 «Локомотив» - «Навбаҳор» 3:0
25.10.2012 «Локомотив» - «Навбаҳор» 3:0
24.04.2010 «Локомотив» - «Навбаҳор» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз майдонида бўлиб ўтган 11та ўйиннинг 8тасида ғолиб чиққан. Икки марта ғолиб аниқланмаган бўлса, “Навбаҳор” сафарда фақат бир бор муваффақият қозонган. 2010 йилги мавсумда “лочинлар” Тошкентдан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган. Охирги тўрт йилда “Навбаҳор” сафарда бу рақибга фақат мағлуб бўлиб қайтган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика