UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  0 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  0 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  3 20:26Анвар Ғофуров: "Бугун бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман"  2 20:10Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  53 20:05Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" яхши ҳимояланди ва жипс ҳаракат қилди"  9 19:50Роналду Португалиянинг ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди  0 19:37Ислом Исмоилов: "Гол ўтказмаслик сериясини узоқ давом эттиришни мақсад қилгандик"  13 19:25Мирко Йеличич: "Ҳозирча даражамиз "Нефтчи" билан бир хил эмас ва буни тўғри тушуниш керак"  5 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 3:1   1 19:14"Андижон" "Машъал" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:40Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Насаф"дан устун келди  47 18:26Рафинья Неймарнинг Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига қўшилиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 18:00Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди  71 16:25Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистон U-16'га мағлуб бўлди  1

"PremiosLaLiga" маросими ҳақида батафсил Янгиликлар

"PremiosLaLiga" маросими ҳақида батафсил

Теглар :  РеалБарселона
Кеча спортчи, санъаткор ва арбоблар Испаниянинг ўтган мавсумдаги энг яхшиларини аниқлаш маросимида йиғилишди.

Примеро ва Сегунданинг 2014/15 мавсумдаги энг яхшиларни тақдирлаш маросими Барселона Форумлари саройида бўлиб ўтди. Ҳеч ким тадбирни ўтказиб юборишни истамади. 1000дан ортиқ меҳмонлар тақдирлаш маросимида иштирок этди. Спортчи, актёр, қўшиқчи ва бошқа машҳур инсонлар қизил йўлакчада кутиб олинди. Барча меҳмонлар йиғилганидан сўнг ташкилотчилар тадбирни бошлашди. Тақдирлаш маросими дунёнинг 130дан ортиқ мамлакатида тўғридан-тўғри эфирда кўрсатилди.

Энг яхшиларни аниқлаш тадбирида қизиқчи Лев Гарлем ва актриса Элиза Моулия бошловчилик қилишди ва улар 14 номинация бўйича футболчи ва мураббийларга ўз совринини топширишди.




Ла Лига совриндорлари:


- Энг яхши дарвозабон: Клаудио Браво ("Барселона")


- Энг яхши ҳимоячи: Серхио Рамос ("Реал")


- Энг яхши ярим ҳимоячи: Хамес Родригес ("Реал")


- Энг яхши ҳужумчи: Лионель Месси ("Барселона")


- Энг яхши мураббий: Луис Энрике Мартинес ("Барселона"). Мураббий келмаганлиги туфайли совринни "Барселона" вице-президенти Хорди Местре олди


- Энг яхши футболчи: Лионель Месси ("Барселона")


- Энг яхши америкалик футболчи: Неймар ("Барселона")


- Энг яхши африкалик футболчи: Софьян Фегули ("Валенсия"). Фегули маросимга кела олмаганлиги туфайли совринни унинг жамоадоши Дани Парехо олди


- Мухлислар эътирофи: Криштиану Роналду ("Реал"). Рамос совринни Роналдуга бериб қўйишини айтди ва совринни ўзи олди.

Сегунда совриндорлари:


- Энг яхши дарвозабон: Иван Куэльяр ("Спортинг" Хихон)


- Энг яхши ҳимоячи: Бернардо Эспиноса ("Спортинг" Хихон)


- Энг яхши ярим ҳимоячи: Оскар Гонсалес ("Вальядолид")


- Энг яхши ҳужумчи: Рубен Кастро ("Бетис"). Кастронинг ўрнига совринни Пепе Мель олди.


- Энг яхши мураббий: Пабло Мачин ("Жирона")

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика