Португалия Мартинес қўл остида 7 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди, тўплар нисбати - 27:2!

Aziz Tukhtamuradov
14 окт 2023
Португалия терма жамоаси Роберто Мартинес бошчилигидаги 7 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди.

Кеча жамоа Евро-2024 саралаши доирасида Словакияни мағлуб этди (3:2).

2023 йил бошидан буён терма жамоа 7 та ғалабага эришди, ушбу ўйинларда тўплар нисбати эса 27:2 кўринишида бўлиб турибди. Мазкур ўйинларда Криштиану Роналду 7 та гол урди. 

Энди Португалия навбатдаги ўйинини 16 октябрь куни сафарда Босния ва Герцоговинага қарши ўтказади. 

Эслатиб ўтамиз, Португалия кечаги ғалабадан сўнг муддатидан олдин Евро-2024 масаласини ҳал қилди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru