"Порту" "Ливерпуль"дан Груични харид қилиши мумкин

Alisher
20 июл 2021, 12:25
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Марко Груич фаолиятини Португалияда давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 25 ёшли сербиялик футболчига ўзи 2020/21 йилги мавсумни ижарада ўтказган "Порту" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Португалиялик футболчига 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилишмоқда.

Груич 2020/21 йилги мавсум Португалия жамоаси сафида 39та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira