"Порту" дарвозабони ЕЧЛда рекорд қўйди

Sherzod Nurmatov
27 окт 2022
"Порту" дарвозабони Диогу Кошта "Брюгге" футболчиси Ноа Лангнинг пенальтидан тепган тўпини қайтарди ва жамоасининг 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишига ёрдам берди.

Эътиборлиси, "Брюгге" икки марта зарба берди (Ханс Ванекен ва Ноа Ланг) – Кошта биринчи зарбани қайтарди, бироқ ҳакам қайтадан тепишни айтди. Кейинги зарба ҳам Диогу томонидан бартараф қилинди. "Порту" дарвозабони учун бу пенальти Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида қайтарилган учинчи стандарт бўлди. Аввалроқ у "Байер" билан 2 та ўйинда 11 метрликни бартараф қилган эди.

Шу тариқа, Диогу Кошта бир мавсум натижасига кўра ушбу кўрсаткич бўйича турнир рекордчисига айланди. Ҳисоб-китоблар 2003/2004 йилги мавсумдан бошлаб олиб борилмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BeSoccer