Полиция ПСЖ офисини текширувдан ўтказди

Mirjalol Normatov
12 дек 2018
ПСЖ клуби офиси полиция томонидан тинтув қилинди.

"Goal" хабарига кўра, клуб футбол академияси мураббийлари ёшларни танлаб олиш жараёнида ирқчиликка йўл қўяр экан. Франция прокуратураси айнан шу боисдан ПСЖ офисини текшириб чиқди.

Ҳозирча текширувлар якуни борасида маълумотлар йўқ. Қайд этиш керак ПСЖ 2013 йилдан буён танаси қора рангли бўлган футболчиларни академияга қабул қилмаяпти.

Олдинроқ ПСЖ молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганликда айбланганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal