Полиция аёлга нисбатан агрессив муносабатда бўлганликда шубҳа қилинаётган Марадонани сўроқ қилди

Aslanov Jasurbek
15 фев 2017
"Наполи" собиқ футболчиси Диего Марадонанинг Испаниядаги саргузаштлари давом этмоқда.

Олдинроқ Анхель Гарсия Марадонани уни урганликда айблаётган эди.

Маълумотларга кўра, Марадона яшаётган Мадрид меҳмонхонаси директори қонун ҳимоячиларини чақирган. Унинг маълум қилишича, Марадона аёлга нисбатан агрессив муносабатда бўлган. Диегони сўроқ қилишди, аёл эса ариза ёзмади. Ҳозирча полиция меҳмонхонани тарк этгани йўқ.

Марадона "Наполи"ни Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичида қўллаш учун Мадрид меҳмонхонасига жойлашди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cadena Ser